بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
لِإِيلَٰفِ قُرَيْشٍ
Қурайшнинг лозим тутиши қандай яхши!
إِۦلَٰفِهِمْ رِحْلَةَ ٱلشِّتَآءِ وَٱلصَّيْفِ
Уларнинг қиш ва ёз сафарларини ўзларига лозим тутишлари қандай яхши!
فَلْيَعْبُدُوا۟ رَبَّ هَٰذَا ٱلْبَيْتِ
Бас, улар мана шу Байтнинг Роббисига ибодат қилсинлар!
ٱلَّذِىٓ أَطْعَمَهُم مِّن جُوعٍۢ وَءَامَنَهُم مِّنْ خَوْفٍۭ
У зот уларини очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир.