بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
تَبَّتْ يَدَآ أَبِى لَهَبٍۢ وَتَبَّ
Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок!
مَآ أَغْنَىٰ عَنْهُ مَالُهُۥ وَمَا كَسَبَ
Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади.
سَيَصْلَىٰ نَارًۭا ذَاتَ لَهَبٍۢ
У тезда чўғи қизиб турган ўтга киради.
وَٱمْرَأَتُهُۥ حَمَّالَةَ ٱلْحَطَبِ
Ва унинг хотини, ўтин кўтарган аёл ҳам.
فِى جِيدِهَا حَبْلٌۭ مِّن مَّسَدٍۭ
У(аёл)нинг бўйнида эшилган арқон бор ҳолда.