بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
أَرَءَيْتَ ٱلَّذِى يُكَذِّبُ بِٱلدِّينِ
Жазо кунини ёлғонга чиқарувчини кўрдингми?
فَذَٰلِكَ ٱلَّذِى يَدُعُّ ٱلْيَتِيمَ
Ана ўша, етимни қўполлик билан ҳайдайдир.
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلْمِسْكِينِ
Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайдир.
فَوَيْلٌۭ لِّلْمُصَلِّينَ
«Намозхонлар»га вайл бўлсин.
ٱلَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ
Улар ўз намозларини унитувчилардир.
ٱلَّذِينَ هُمْ يُرَآءُونَ
Ана ўшалар риё қиладиганлардир.
وَيَمْنَعُونَ ٱلْمَاعُونَ
Ва маоъунни ман қиладиганлардир.