بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ
Одамлар Роббисидан.
مَلِكِ ٱلنَّاسِ
Одамлар Подшоҳидан.
إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ
Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.
مِن شَرِّ ٱلْوَسْوَاسِ ٱلْخَنَّاسِ
Беркиниб, кўриниб турувчи васвоснинг.
ٱلَّذِى يُوَسْوِسُ فِى صُدُورِ ٱلنَّاسِ
Одамлар қалбига васваса соладиганнинг.
مِنَ ٱلْجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ
Жинлардан ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт. (Оятда зикр қилинган «беркиниб, кўриб турувчи»дан мурод шайтондир.)